#
  • Soha yangiliklari
  • 29 - Oktyabr, 2020
  • 11

Келажакни коррупциясиз қурамиз!

Қурилиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги фармойиши ижроси юзасидан, Бош прокуратура ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида - Қурилиш вазирлиги тизимида Италиянинг KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш борасидаги ишлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

     Маълумки, Италиянинг KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертлари томонидан вазирлик фаолиятини изчил ўрганиш, соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш, бу борада “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш масалаларини ўрганиб чиқиш ишларининг биринчи босқичи якунланган эди. Ташкил этилган давра суҳбатида ўрганиш натижалари кенг таҳлил этилиб, KPMGнинг Ўзбекистондаги вакиллари бу борада халқаро тажриба тамойилларидан унумли фойдаланиш муҳимлигини таъкидлашди.

       Шунингдек, халқаро аудиторлик компаниясининг хорижий экспертлари Ирина Бурдиева ва Пётр Сердюк видео алоқа воситасида иштирок этиб, ўзларининг аниқ натижаларга таянган ҳолда шакллантирилган хулосалари билан тадбир қатнашчиларини яқиндан таништирди. Бош прокуратура мутахассислари эса бу борада яна қайси жиҳатларга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги хусусида фикрларини билдирди. 

     Ўз навбатида, Қурилиш вазири ўринбосари Эркин Искандаров бошчилигидаги “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш бўйича Вазирлик ишчи гуруҳи аъзолари KPMG экспертлариниг биринчи босқич хулосаси   юзасидан фикр-мулоҳаза алмашиб, мазкур йўналишда қандай чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини келишиб олишди.